Мини-футбол: Олий Лига. "Когон" "Нафис"дан йирик ҳисобда устун келди

Мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Айни пайтда биринчи кун тақвимидан ўрин олган тўртинчи баҳс ҳам ўз якунига етди. Ушбу учрашувда Бухоронинг "Когон" клуби Самарқанднинг "Нафис" жамоасига қарши паркетга тушди. Ушбу беллашув эса 3-0 ҳисобида бухороликларнинг фойдасига ҳал бўлди.

Қайд этиш жоиз, олдинроқ Бекободнинг “Металлург” жамоаси “Максам-Чирчиқ” клубига қарши ўйин ўтказиб 2-0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди.

Олий лига

3-тур, 1-кун

16.01.2017

"Когон" - "Нафис" 3:0

Голлар: Ж.Содиқов 25, 32, Ф.Равшанов 29

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!