Мини-футбол бўйича олий лига жамоалари ўртасида чорак финал ўйинлари бошланди (фото)

Футзал бўйича XXI миллий чемпионат иккинчи босқич беллашувларига старт берилди. Бугун чорак финалнинг дастлабки кун баҳслари бўлиб ўтди ва унда қуйидаги натижалар қайд этилди.

"Олмалиқ" - "Пахтакор" 11:4,

"Максам-Чирчиқ" - "Дўстлик-AIN" 1:2,

"Ардус" - "Металлург" 6:2,

"Бунёдкор" - "Когон" 5:4.

Плей-офф беллашувлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади. Жамоалар эртага ўзаро иккинчи учрашувни ўтказади.

Фотомухбиримиз "Бунёдкор" ва "Когон" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган учрашувдан лавҳалар ҳадя этди:

Манба: ufa.uz

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!