Минори Сато Қатарнинг “Ал Муаитер” клуби билан шартнома имзолади

 

Хабарингиз бор, бир неча йил “Бунёдкор” сафида ҳаракат қилган Минори Сато бошқа чемпионатда фаолият олиб борадиган бўлди. Бу ҳақда таниқли футбол агенти Санат Шарипов хабар бермоқда.

“Қалдирғочлар”ни мавсум якунлангач тарк этган япониялик ярим ҳимоячи энди Қатарда тўп тепадиган бўлди. У Қатарнинг “Ал Муаитер” клуби билан шартнома имзолади.

Шу тариқа, “Бунёдкор”нинг собиқ футболчиси Қатар чемпионатида ҳаракат қиладиган бўлди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!