Минск. Йигитларимизда ғалаба ва...

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Беларусь пойтахти Минск шаҳрида  “Фьючерс” туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.

Соврин жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирда ҳамюртларимиз ҳам курашни давом эттирмоқда.

Кеча Хумоюн Султонов биринчи даврада мезбонлар вакили Яраслав Шилага қарши кортга чиқди.1 соат 15 дақиқа давом этган учрашувда Хумоюн 6:3, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Саидаъло Саидкаримов эса уркаиналик Артем Вашешниковни 7:6, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Жуфтлик баҳсларида ҳам иштирок этаётган Саидаъло кеча қирғизистонлик шериги билан мезбонлар вакиллари Лианенка/Жгировский дуэтига қарши кортга чиқди. Бу ўйинда Саидкаримов ва унинг шериги 4:6, 6:3, 10:7 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шониғмат Шофайзиев/Цивадзе дуети эса Алексис Канте/Морено дуэтига 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!