Миржалол Қосимов “Алания” афсоналари жамоаси сафида гол киритди (фото)

 Бугун Россиянинг Владикавказ шаҳрида Жанубий Осетия терма жамоаси ва 1995 йил Россия чемпиони бўлган  “Алания” жамоаси аъзолари ўртасида ўзаро баҳс юритди. Бу ҳақда “Алания ТВ” хабар бермоқда.

“Спартак” стадионига ушбу ўйинни стадиондан кузатиш учун 12 мингдан зиёд мухлис ташриф буюрган учрашувда 5:5 ҳисоби қайд этилди.

Жанубий Осетия терма жамоаси сафида шу ўлкадан чиққан Алан Загоев, ака-ука Габуловлар, Сослан Жанаев, Алан Касаев каби футболчилар тўп суришди.

“Алания-1995” сафида эса ҳамюртимиз Миржалол Қосимов тўп сурди. Эътиборлиси, учрашувдаги дастлабки голни айнан Қосимов киритди.

Таннафусда эса афсонавий футболчилар футбол мактабларининг жажжи болакайларига тўп улашишди.

“Афсонавий футболчилар ёмон формада эмаслар. Сулейманов ўз ўрнида. Миржалол Қосимов ҳам ўзининг чап оёғи билан ҳамон кучли экан. Стадиондаги муҳит эса шунчаки супер даражада бўлди”, – деб айтиб ўтди учрашувдан сўнг Алан Загоев.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!