Миржалол Қосимов: Икки хил тайм гувоҳига айландик

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал дастлабки ўйинидан ўрин олган “Шўртан” – “Бунёдкор” (0:2) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” устози саволларга жавоб қайтарди.

"Аввало, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Бевосита учрашувга тўхталадиган бўлсам, икки хил тайм гувоҳига айландик. Биринчи бўлимда асосан тенг кураш кечди. Голлар уриш учун вазиятлар яратдик, аммо дастлабки таймда мақсадимиз амалга ошмади.

Бироқ танаффусдан кейин ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик ва кетма-кет иккита гол уриб олдинга чиқиб олдик. Шундан сўнг бироз хотиржамликка берилдик. Натижада “Шўртан”да ҳисобни тенглаштириш, хатто олдинга ўтиб олиш учун имкониятлар бўлди. Бахтимизга дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилиб, ғалабани ушлаб қолдик, — дейди Миржалол Қўшоқович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!