Миржалол Қосимов: Жамоалар мағлубиятга учрашни хоҳламагани учун ҳам дуранг қайд этилди

Бугун олий лига 27-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Навбаҳор” баҳси бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг ҳар иккала клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда мезбонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Иккала жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Яна охирги дақиқада гол ўтказиб юбордик. Жамоалар мағлубиятга учрашни хоҳламанани учун бугун дуранг қайд этилди. 

"Пахтакор" билан ўйинни унутиш керак. Чунки нима қилсангиз ҳам уни ортга қайтара олмайсиз. Отабек Шукуров жароҳат борлиги учун бугунги учрашувда иштирок эта олмади. Шохруз Норхонов жамоага киришиб кетиши учун вақт керак. Пайтида Зидан ҳам "Ювентус"дан "Реал"га ўтганда деярли 8 ой қийиняиликларга дуч келган, - дейди Қосимов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!