Миржалол Қосимов: Навоийдаги дуранг бу албатта тасодиф

Бир неча дақиқа олдин олий лига 21-туридан ўрин олган “Бунёдкор” – “Нефтчи” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйиндан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Биз уч очкога эга бўлдик. Муҳим ғалаба бизга насиб этди. Ўйин давомида “Нефтчи”га имконият қолдирмадик.

Воҳид Шодиев 1 йил ўйнамади. Жароҳат борлиги учун. Менимча шундан сўнг гол ҳам урмади шекилли. Ҳозир у 30-31 ёш. Энг гуллаган пайти. Мен унга тушунтиряпман. Қўлидан ҳаммаси келишини. Ўзига хоҳласа мен ўйнаб беришим мумкин.

Шохруз Норхонов, вабошқа ҳужумчиларга имконият бермоқдамиз. Улар шу имкониятлардан фойдаланиши ва тўхтаб қолиши мумкин эмас.

Навоийдаги дуранг бу тасодиф албатта. Ўша баҳсда биз биринчи таймни ғалаба билан якунлаганимиз учун 2-бўлимда хушёрликни қўлдан чиқардик. Бугун ҳам биринчи бўлимда шундай ҳолат юзага келди. Шунинг учун мен футболчиларни сергак бўлишларини ҳар доим сўрайман, - деди Қосимов. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!