Миржалол Қосимов: Ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик

1 июнь,2017, 08:31 204

Миржалол Қосимов: Ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик

 

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб ўйинидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Шўртан” (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар” бош мураббийи иштирок этди.

“Учрашувни ўзимиз истагандек ўтказдик. Чизиқлар орасидаги боғлиқлик, тезкор ва прессинг футбол яхши чиқди. Ҳисобдан ҳам қониқдик. Бироқ вазиятларни голга айлантиришда яна ҳам аниқ ўйнашимиз керак.

Аввалги матбуот анжуманларида таъкидлаб ўтган эдим, гол уриш борасидаги статистикамиз мақтанарли эмас. Бу борада ишлашда давом этамиз. Жамоа олдига Осиё Чемпионлар лигасига йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Бу борадаги энг яқин йўл – мамлакат кубоги. Шундай экан, кубокдаги ҳар бир баҳсда жиддий эътибор қаратишимиз лозим.

Қолаверса, чемпионатдаги ўйинларимизда ҳам керакли очколарни жамғаришимиз даркор. Илгарилари жамоа кучига ўрта чизиққа назар солиб баҳо бериларди. Ҳозир эса бу ҳолат заҳира ўриндиғига қараб аниқланмоқда.

Захира ўриндиғимиз жуда қисқа. Давралар оралиғида имкон қадар таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Рақобатни кучайтирмас эканмиз, ўйинимизни ҳам ўзгартира олмаймиз”, – дейди Миржалол Қўшоқович.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.