Миржалол Қосимов: "Пахтакор" бизнинг футболчиларга қизиққан бўлса, биз уларни олиб қоламиз

25 июнь,2017, 21:14 724

Миржалол Қосимов:

"Бунёдкор" - "Локомотив" учрашувидан сўнг ҳар икки клуб бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб мезбонлар устози Миржалол Қосимов иштирок этди. 

- Ўйин борасида гапирадиган бўлсак, ушбу баҳс жуда муҳим эди. Бизга очколар жуда керак эди. Бугун Ўзбекистоннинг энг кучли клубига қарши майдонга чиқдик. Биринчи таймда "Локо" устунлик қилди. Аммо иккинчи бўлимда биз улардаги хатоларни кўра олдик. Охиригача ҳаракат қилдик. Ва натижага эришдик. 

Бизда ҳозирча яхши эмас. Бу кўриниб турибди. Футболчиларда озгина қўрқув бор эди. Мана ғалаба қозонишди ва меҳнатларига яраша рағбатланишди.  

Ҳозирча кимлар тарк этиши борасида бир қарорга келмадик. Биз уларга ҳозирча имконият беришга қарор қилмоқдамиз. Олдинда чемпионат ўйинлари бор.

Биз биринчи лигада иштирок этмаяпмиз. Чемпионатда майдонга тушдими фарқи йўқ. Ҳамма натижа учун ўйнайди. Олдинги ссафар айтганимдек, булар ёшлар эмас!

Биринчи таймда қўрққанлиги учун футболчилар дарвоза олдига яқин туриб олишди. Аммо иккинчи таймда олдинга силжишди.

Жамоа хорижда тайёргарлик олиб бормайди. Ўз уйимизда кейинги даврага тайёрланамиз. Рустам Ашурматовда оғир жароҳат бўлмаса керак.

"Пахтакор" жамоасидаги ўзгаришлардан хурсандман. Бу рақобатни юзага келтиради. Бизнинг таркибдаги футболчиларни кўзлаган бўлса, биз ўзимизнинг футболчиларни олиб қолишга ҳаракат қиламиз, - дейди Қосимов.