Миржалол Қурбонов "Бухоро"да кўрикдан ўтмоқда

Хабарингиз бор, ўтган мавсум Олий Лигада ажойиб ўйин кўрсатган "Бухоро" жамоаси айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказмоқда. Йиғин давомида бухороликлар бир нечта янги футболчиларни кўрикдан ўтказишмоқда.

Бугун Чилонзордаги "Пахтакор" футбол клби академиясининг сунъий қопламали майдонида "Бухоро" жамоаси Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Томонлар нурсиз дуранг натижа қайд этган ўйинда "Бухоро" жамоаси таркибида ўтган мавсумда "Қўқон-1912" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Миржалол Қурбонов кўрикдан ўтмоқда. Футболчининг жамоада қолиш ёки қолмаслиги йиғин давомида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсум аввалида "Бухоро" жамоасини бир қатор етакчи футболчилар тарк этаётгани ҳақида хабар берган эдик. Шу важдан жамоа раҳбарияти йўқотишлар ўрнини мавсм бошлангунигача тўлдиришни мақсад қилганлар.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!