Мирободлик кикбоксингчилар (фото)

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида кикбоксинг бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада 60 нафар бола иштирок этди. Спорт мактабида шу кеча кундузда 679 бола спортнинг 16 тури бўйича шуғулланмоқда.

— Бундай турнирлар спортчи болаларни тоблайди. Арена ва рақибини ҳис қилишга ёрдам беради. Айниқса, республика ва халқаро миқёсидаги мусобақаларга руҳий ҳам жисмоний жиҳатдан яхши иштирок этиш учун спортчиларда дастлабки кўникмаларни шакиллантиришга хизмат қилади, — дейди кикбоксинг тўгараги раҳбари Ўрол Турсунов, — Спортга қадам қўйганига бир ой ҳам бўлмаган кичик ёшдаги болаларнинг иштироки мени жуда қувонтирди. Келажакда улардан жаҳон чемпионлари чиқишига умид қиламиз.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга диплом ва медаллар тақдим этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!