Миср терма жамоаси ЖЧ-2018 учун ўзининг кенгайтирилган таркибини эълон қилди

Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ёзда Россия яшил майдонлари мезбонлигида ўтадиган навбатдаги жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Унга кўра қуйида номлари келтирилган 29 футболчидан якунда 23таси саралаб олинади ва мундиалда иштирок этади.

Дарвозабонлар: Эссам Аль-Хайдари («Ал-Таавун», Саудия Арабистони), Ахмед Ал-Шенави, Шериф Акрами (иккаласи – «Ал-Ахли»), Муҳаммад Ауад («Исмоилия»)

Ҳимоячилар: Ахмад Фатхи («Ал-Ахли»), Ахмад Ал-Мухаммади («Астон Вилла», Англия), Муҳаммад Абдуль-Шафи («Ал-Фотих», Саудия Арабистони), Ахмад Хегази, Али Габр (иккаласи — «Вест Бромвич Альбион», Англия), Умар Габер («Лос-Анджелес», АҚШ), Саад Самир, Айман Ашраф (иккаласи — «Ал-Ахли»), Карим Хафез («Ланс», Франция), Амро Тарек («Орландо Сити», АҚШ), Махмуд Хамди («Замалек»)

Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад Эль-Ненни («Арсенал», Англия), Абдулла Саид («КуПС», Финляндия), Махмуд Фадлалла «Шикабала» («Ал-Раэд», Саудия Арабистони), Махмуд Хассан «Трезеге» («Касымпаша», Туркия), Рамадан Собхи («Сток Сити», Англия), Тарек Хамид, Махмуд Абдул Азиз (иккаласи — «Замалек»), Махмуд Абдул-Монейм «Кахраба» («Ал-Иттихад», Саудия Арабистони), Амр Варда («Атромитос», Греция), Сэм Морси («Уиган Атлетик», Англия)

Ҳужумчилар: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Англия), Маруан Мухсин («Ал-Ахли»), Ахмад Хассан «Кока» Магуб («Брага», Португалия), Ахмад Гомаа («Ал-Масри»)

Эслатиб ўтамиз, мисрликлар мусобақанинг “А” гуруҳида Россия, Уругвай ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!