Миятович: Роналдуни “Реал”га олиб келишдан кўра, “Ювентус”га урган голимдан фахрланаман

31 май, 10:21 311

Миятович: Роналдуни “Реал”га олиб келишдан кўра, “Ювентус”га урган голимдан фахрланаман

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович 1997/98 йилги Европа Чемпионлар лигаси финалида “Ювентус”га киритган голидан Роналдунинг харидиданда фахрланишини айтиб ўтди.

“Мен Роналдунинг трансфериданда, “Ювентус”га киритган голимдан фахрланаман”, - деб Миятовичнинг сўзларини келтириб ўтди Cоpe.

Қайд этиш жоиз, Роналду “Реал”га келган маҳал Миятович “қаймоқранглилар” спорт директори эди ва португалияликнинг Мадридга келишида катта хизмат қилган.