Модрич: “Атлетико” билан ўйинга тайёрман

14 ноябрь,2016, 10:30 466

Модрич: “Атлетико” билан ўйинга тайёрман

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич ўзини яхши ҳис қилмоқда ва Испания чемпионатининг навбатдаги 12-турида ҳамшаҳарлари “Атлетико” жамоасига қарши ўйинга тайёр. Хорватия терма жамоаси сардори бу ҳақда ЖЧ-2018 саралаши доирасида Исландияга қарши бўлиб ўтган учрашувдан сўнг айтиб ўтди. Айтиш керакки, ушбу учрашувда хорватиялик футболчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди, Модричнинг ўзи эса иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга тушди.

“Ўзимни яхши ҳис қиляпман ва “Атлетико” билан ўйинга тайёрман”, - дейди Модрич Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Модрич Испания чемпионатининг 4-турида сафарда “Эспаньол”га қарши баҳсда чап тиззасидан жароҳат олган эди.

Маълумот учун, навбатдаги Мадрид дербиси 19 ноябрь кун бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.