Модрич: “Реал” кўп меҳнат қилди ва ҳақли равишда чемпионликка эришди

22 май,2017, 14:00 556

Модрич: “Реал” кўп меҳнат қилди ва ҳақли равишда чемпионликка эришди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич кеча бўлиб ўтган “Малага”га (0:2) қарши чемпионлик учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ажойиб ҳис. “Реал” буни узоқ кутди ва ниҳоят бунга эришди. Биз жуда кўп тер тўкдик ва ҳақли равишда чемпионликка эришдик.

Ҳозир, жамоадаги барча ҳурсанд. Ушбу совринни мухлисларимиз билан бирга баҳам кўришни истаймиз. Бу ақлбовар қилмас мавсум бўлди”, - дейди хорватиялик футболчи Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” кеча ўз тарихида 33-марта Испания чемпионлигини қўлга киритди.

"Барселона" "Реал"ни чемпионлик билан табриклади>>>

Иско: Мухлисларимиз ҳавотир олмасликлари мумкин, мен “Реал”да қоламан>>>