Модрич Хорватия терма жамоасида рекорд ўрнатди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич Хорватия терма жамоаси сафида рекорд ўрнатди.

Гап шундаки, 32 ёшли футболчи кеча ЖЧ-2018нинг чорак финалида Россияга қарши ўйинда жами 102та пасни амалга оширди. Таъкидлаш керакки, уларнинг 89 фоизи аниқ чиққан.

Opta нашри тарқатган хабарга кўра юқоридаги кўрсатгич Хорватия терма жамоасининг жаҳон чемпионатларидаги янги рекорди ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!