Модричга Хорватияда кетма-кет 5 йил тан беришди

9 июнь, 10:50 308

Модричга Хорватияда  кетма-кет 5 йил тан беришди

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич 2016/17 йилги мавсумда Хорватиянинг энг яхши футболчиси деб топилди. Хорватия Биринчи лигаси футболчилари ва мураббийлари томонидан тўлдирилган сўровномада Модрич кетма-кет  бешинчи йил энг яхши деб топилмоқда.

“Футболчилар ва мураббийларнинг менга шундай ишонч билдириши, мен учун кўп нарсани англатади. Айниқса, Манжукич, Перишич ва Субашич каби футболчилар билан рақобатда мазкур совринни қўлга киритиш… Аслида улар ҳам бу мукофотга лойиқдирлар. Уларнинг барчаси кучли жамоаларда ўйнашади. ЕЧЛдаги ғалаба? Мен “Реал”дек, буюк клубнинг бир қисми эканлигимдан фахрланаман”, – деб футболчининг сўзларини келтириб ўтди Хорватия Футбол Иттифоқининг расмий сайти.