“Монако” – “Ювентус” баҳсини испаниялик ҳакамлар бошқариб боради

1 май,2017, 19:01 360

“Монако” – “Ювентус” баҳсини испаниялик ҳакамлар бошқариб боради


2-3 май кунлари ЕЧЛ ярим финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур баҳсларининг бирида Франциянинг “Монако” клуби ўз майдонида Туриннинг “Ювентус” жамоасини қабул қилади.

Ушбу учрашувни Матеу Антонио Мигел Лаос бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.

Унга қанотларда Хавбер Родригес ва Пау Себриан Девис ёрдам беришса, дарвоза олдида Карлос Гомес, Хесус Хиль Мансано туради. Тўртинчи ҳакам – Теодоро Собрино.

“Монако” – “Ювентус” учрашуви 3 май куни Тошкент вақти билан 00:45да старт олади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.