"Монако", ПСЖ ва "Арсенал" Марез учун кураш олиб боришмоқда

4 июнь, 16:21 254

Жамоасини алмаштиришни режалаштириб юрган "Лестер" клуби ярим ҳимоячиси Риёд Марезга Англия ва Франциядан таклифлар бўлмоқда.
The Sun нашрининг хабар беришича, 26 ёшли жазоирлик футболчининг хизматларига "Монако", ПСЖ ва "Арсенал" каби жамоалар жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Ҳусусан, "Монако" Марезни яқинда "Манчестер Сити"га йўл олган Бернарду Силванинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам Риёдни ўз сафида кўрмоқчи. Маълумотларга кўра Марезни олиб келишга Арсен Венгернинг  шахсан ўзи  бел боғлаган.