"Монако" 18 ёшли футболчига 60 миллион сўраяпти

 

"Монако" клуби раҳбарияти Европанинг гранд клублари эътиборига тушган 18 ёшли ҳужумчиси Кильян Мбаппе трансферидан имкони борича кўпроқ даромад қилмоқчи.

Ана шу мақсадда "Монако" хўжайинлари бу футболчини олмоқчи бўлган клублар 60 миллион евро тўлаши лозимлигини эълон қилди.

Айни пайтда Кильян Мбаппега Мадриднинг "Реал" жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда.

18 ёшли футболчи жорий мавсумда 18 та учрашувда еттита гол урди ва бешта самарали пас узатди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!