"Монако" "Барселона" тарбияланувчисини таркибга қўшиб олди

“Монако” клуби ўз сафига “Барселона” тарбияланувчиси бўлган Жорди Мбоулани қўшиб олди.

Маълум бўлишича, 18 ёшли футболчи “Монако” билан беш йиллик – 2022 йилгача бўлган шартнома имзолади. Келишув 1 июлдан кучга киради ва Мбоула янги жамоасидаги фаолиятини бошлайди.

Мбоула ўтган мавсум “Барселона” сафида УЕФАнинг ўсмирлар лигасида ёрқин ўйинлари билан муваффақият қозониб, 8 голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!