"Монако" Фалькаони "Милан"га сотмади

11 август, 08:15 213

Франциянинг “Монако” клуби ҳужумчи Радамель Фалькаони “Милан”га сотишни истамади. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга кўра “россонерилар” колумбиялик футболчи учун 30 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, монаколикларни ушбу сумма қониқтирмаган.

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи ўтган мавсум Франция чемпионатининг жами 29та баҳсида иштирок этиб, ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.