“Монако” Франция чемпионлигини қўлга киритган жамоалар рўйхатида 3-ўринга чиқиб олди
Аввал хабар берганимиздек, кеча “Монако” Франция чемпионати 31-тур қолдирилган учрашувини “Сент-Этьен”га қарши ўтказди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан аввал мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.
Эътиборлиси, улар 1999/2000 йилги мавсумдан сўнг илк бор ушбу мусобақада ғолиб бўлишди. Бу чемпионлик эса монаколиклар тарихида саккизинчиси бўлди.
Бу борада улар “Нант”га етиб олишди ва умуми ҳисобдаги чемпионлик бўйича 3-ўринга кўтарилиб олишди. Улардан олдинги ўринларни эса “Марсель” (9) ва “Сент-Этьен” (10) жамоалари эгаллаб туришибди.
Фикрлар