"Монако" Манчестер клубларига 110 миллион еврога ўз футболчисини бермади

22 март,2017, 15:15 659

 

"Монако" жамоаси 18 ёшли футболчиси Кильян Мбаппе учун Англия премьер-лигасидан таклиф қилинган 110 миллион еврони олмади.

Маълумотларга қараганда, бу таклиф "Манчестер Сити" ёки "Манчестер Юнайтед" томонидан билдирилган. Ҳар икки жамоа ҳам ёзда Кильян Мбаппени ўз таркибида кўрмоқчи.

Франция чемпионати иштирокчиси ўз футболчисини 150 миллион еврога трансфер қилишини айтмоқда.

SPORTS.uz