"Монако" Марезни ўз сафига қўшиб олмоқчи, "Лестер" эса 40 млн сўрамоқда

30 май,2017, 14:25 237

Англиянинг “Лестер” клуби етакчиларидан бири Риёд Марез “Монако”нинг жиддий қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Гап шундаки, монаколиклар Бернарду Силвани “Манчестер Сити”га сотиб юборишганидан сўнг, унинг ўрнига айнан 26 ёшли жазоирлик футболчини муносиб кўришмоқда. Таъкидлаш керакки, “тулкилар” Марез учун 40 млн евро талаб қилишмоқда. Бироқ, “Монако” бир футболчига бунча пул сарфламоқчи эмас. Бундан ташқари футболчининг юқори маоши ҳам ушбу трансфер амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин. “Монако” эса бунча маблағ сарфлай олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Марез учун Франция чемпионати бегона эмас. Боиси, у Англия премьер-лигасига йўл олишдан аввал Франция иккинчи двизионида “Гавр” клуби шарафини ҳимоя қилган.