"Монако" Мбаппени 100 млн еврога сотмади

23 июнь, 13:50 569

Англиянинг “Ливерпуль” клуби франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг трансфери борасида “Монако” билан келиша олмаяпти.

Marca нашрининг хабар беришича, мерсисайдликлар 18 ёшли футболчи борасида монаколикларга ўзларининг иккинчи таклифини ҳам юборишди. Бу сафар “Ливерпуль” Мбаппе учун 100 млн евро таклиф қилган. Бироқ, яна рад жавобини олган.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун шунингдек “Реал”, ПСЖ ва “Арсенал” каби клублар ҳам ўзаро кураш олиб боришмоқда. “Монако” эса футболчисини 115 мл евродан камига сотмоқчи эмас.

Таъкидлаш керакки, Мбаппенинг ўзи “Реал”да ўйнаш истагини билдирмоқда.

Зидан Мбаппега телефон қилди ва унга "қоп-қоп" ваъдалар берди

Мбаппе: Ё "Реал"га кетаман, ё ҳеч қаерга