“Монако” Мбаппени 75 млн еврога “Ливерпул”га сотмади

Франциянинг амалдаги чемпиони “Монако” клуби форварди Килиан Мбаппега қитъанинг супер клубларидан таклифлар ёмғири ёғишда давом этмоқда.

Marca нашрининг хабар беришича, 18 ёшли французга Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” ҳам “оғиз солиб” кўрди. Аниқроғи, мерсисайдликлар раҳбарияти Мбеппе учун “Монако”га 75 млн евро таклиф қилди, аммо, якунда рад жавобини олди.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсум Франция чемпионатининг жами 28та баҳсида иштирок этган ва рақиблари дарвозасига 15та гол уришга эришган. Бундан ташқари, у мавсум давомида 11 маротаба шерикларига голли узатма ҳам оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!