"Монако" Мбаппенинг маошини 900 фоизга оширмоқчи

Франциянинг “Монако” клуби раҳбарияти  ҳужумчи Килиан Мбаппени жамоада сақлаб қолиш учун унинг маошини кескин равишда оширишга тайёр. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, монаколиклар 18 ёшли футболчига “Реал”, ПСЖ ва яна шунга ўхшаш бошқа жамоаларга ўтиб кетмаслиги учун унинг маошини 900% оширишни таклиф қилган. Таққослаш учун, Мбаппе ҳозир ойига 80 минг евро маош олади, угар у “Монако”да қоладиган бўлса, унинг маоши 700 минг еврони ташкил этиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Мбаппе “Реал”да ўйнашга қарор қилгани ва ушбу трансфер 130 млн еврони ташкил этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Мбаппе ўтган мавсум “Монако” сафида жами 44та учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 26та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!