"Монако" Мбаппенинг ўрнига италиялик тўпурарни сотиб олмоқчи

22 август,2017, 12:00 444

Франциянинг “Монако” клуби “Торино” ҳужумчиси Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлаётган навбатдаги жамоа бўлди. Бу ҳақда италиялик машхур журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, монаколиклар 23 ёшли Италия терма жамоаси футболчисини унинг шартномасида хориж клублари учун белгиланган 100 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлаб, харид қилишга тайёр.

Таъкидлаш лозимки, “Монако” Белоттини тез орада ПСЖга кўчиб ўтиши кутилаётган ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг ўрнига муносиб номзодлардан бири сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ  монаколиклар Алексис Санчес («Арсенал»), Диего Коста («Челси») ва Антони Марсьял («Манчестер Юнайтед») каби футболчиларнинг трансфери бўйича бўйича таклифлар юборишгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Белотти ўтган мавсум “Торино” сафида А Сериянинг жами 35та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 26та гол ёздириб қўйишга эришган эди.