"Монако" Саншешни "Бавария"дан ижарага олмоқчи

5 май, 14:40 230

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ёш иқтидорли футболчиси Ринату Саншеш янги мавсумни бошқа жамоада бошлаши мумкин.

beIN Sports нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли португалиялик футболчига Франциянинг "Монако" клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Монаколиклар Саншешни кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишмоқчи. 

Маълумот учун, Ринету Саншеш "Бавария" сафига ўтган йилнинг ёзида келиб қўшилган эди. Унинг трансфери эса Мюнхен клубига 35 млн еврога тушган.