“Монако” бош мураббийи билан шартномасини узайтирди

Франциянинг “Монако” клуби бош мураббий Леонарду Жардим билан шартнома узайтирилганини эълон қилди. Янги келишув 2020 йилга қадар мўлжалланган.

Илгарироқ, Жардимга Хитойнинг “Бейжинг Гуоан” клуби йилига 12 млн евролик шартнома таклиф қилингани ҳақида хабарлар тарқаган эди.

Маълумот учун, Жардим бошчилигидаги “Монако” якунланган мавсумда Франсия чемпионлигини қўлга киритди ва Европа Чемпионлар лигасида ярим финалга қадар етиб борди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!