"Монако" етакчиларини сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда

Жорий мавсумда Франция чемпионлигини қўлга киритган “Монако” клуби ҳужумчилари Радамель Фалкао ва Килиан Мбаппеларни такрибда сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Get Football News France нашри тарқатаётган хабарга қараганда, клуб раҳбарияти ҳар иккала футболчига яқин кунлар ичида молиявий жиҳатдан яхшиланган шартнома таклиф этишни мўлжалламоқда.

Қайд этиш лозим, Фалькао мавсум давомида 43 ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урган бўлса, Мбаппе худди шунча ўйинда 26 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!