"Монако" етакчиси "МЮ"га 45 млн фунтга тушиши мумкин

1 июнь,2017, 11:35 308


“Манчестер Юнайтед” клуби ёзги трансферлар мавсумида “Монако” ҳимоячиси Фабиньони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.

23 ёшли бразилиялик футболчи шунингдек, ярим ҳимояда ҳам ўйнай олади. Бироқ уни қўлга киритиши учун “қизил иблислар” ҳамшаҳарлари “Манчестер Сити” билан кураш олиб боришига тўғри келади.

Маълум бўлишича, трансфер Жозе Муориньо жамоасига 40-45 млн фунтга тушиши мумкин.