“Монако” футболчиси: Ҳакамлар “Ювентус”га доимо ёрдам бериб келишган ва бу давом этмоқда

11 май, 12:05 339

“Монако” футболчиси: Ҳакамлар “Ювентус”га доимо ёрдам бериб келишган ва бу давом этмоқда


“Монако” клуби ҳимоячиси Камиль Глик Чемпионлар лигаси ярим финалида “Ювентус”дан енгилиб, мусобақани тарк этганидан сўнг, ҳакамлар туринликларга ёрдам бериши ҳақида гапириб ўтди.

Балким мен ростан ҳам қизил карточкага лойиқ ҳаракат қилгандирман, аммо аввалроқ “Ювентус” футболчилари бунданда жиддий қўполликлари учун майдондан четлатилмади. Масалан, Турин дербисида Африйе Аква ноҳақ майдондан четлатилди.Синиша Михайлович эса бекордан 2та ўйинга дисквалификация қилинди. Ҳакамлар доимо “Ювентус”га ёрдам беришади. Афсуски, бу аввал ҳам бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади, – дейди Глик.

Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” 3 июнь куни Чемпионлар лигаси финалида Мадриднинг “Реал” клубига қарши майдонга тушади.