"Монако" ва "Манчестер Сити" Мендининг трансфери бўйича келишиб олишди

21 июнь,2017, 18:35 314

Франциянинг “Монако” ҳимоячиси Бенжамен Менди тез орада “Манчестер Сити” аъзосига айланади. Le10Sport нашрининг хабар беришича томонлар футболчининг трансфери бўйиича келишувга эришишган.

Унга кўра “шаҳарликлар” 22 ёшли футболчи учун француз клубига 45 млн евро тўлайди. Айтиш керакки, Хосеп Гвардиола учун бу “Монако”дан сотиб олинган иккинчи футболчи бўлди. Боиси, “Манчестер Сити” бундан аввалроқ Бернарду Силвани “Монако”дан 50 млн евро эвазига ўз сафига қўшиб олган эди.

Маълумот учун, Менди якунланган мавсум Франция чемпионатида жами 25та учрашув ўтказиб, 5та голга ассистентлик қилишга мувоффақ бўлган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.