Мончи: Ринат Дасаев мен учун жаҳоннинг энг яхши дарвозабони бўлган

18 апрель, 16:33 728

Мончи: Ринат Дасаев мен учун жаҳоннинг энг яхши дарвозабони бўлган

Мончи “Севилья” ёшлар гуруҳида пайдо бўлди. Улар “Сегунда А”да икки йил кетма-кет иштирок этишди, аммо ҳар сафар улага озгина пешқадамлик етишмас ва янги мавсум яна “Сеганда Б”дан бошланар эди. Дастлаб улар Мадриднинг “Атлетико”сини, кейин эса “Албасете” ўзларидан олдинга ўтказиб юборишди. Шу воқеадан бир неча йил кейин “Албасете”да Андрес Иньеста иштирок эта бошлади. Мончи янги 1990-1991 йил мавсумини “Севилья” аъзоси сифатида қарши олди ва 1999 йилгача шу жамоа шарафини ҳимоя қилди. 2000 йилдан эса жамоа спорт директори лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг юқори чўққиларни забт этиб боришига спорт эмас, бир инсон сабаб бўди. У пайтда “Севилья”да Ринат Дасаев ўз дарвозабонлигининг учинчи йилини бажараётган эди. Шу пайтдан бошлаб Мончи Дасаевни катта иштиёқ билан кузатди: “Мендан футбол тарихидаги энг яхши дарвозабон ким деб сўрашса, ҳеч иккиланмай Дасаевни кўрсатган бўлардим. У яхши инсон ва ажойиб ўйинчи”, дея таъкидлайди Мончи.

rinat_dasaev

Қоидага кўра, жамоада фақатгина учта чет эллик ўйинчи бўлиши мумкин эди. “Севилья”да австриялик Тони Полстер, уругвайлик Бенгоэчеа ва россиялик Дасаевнинг ажойиб учлигини кўриш мумкин эди. Янги мавсум аввалида Дасаев муваффақиятсизликга учрай бошлагач, клуб раҳбарияти яна бир чет эллик футболчини жамоага олишга қарор қилди. Бу эса жамоадаги учлликнинг йўқолишига сабаб бўлар, аммо раҳбариятнинг “Санкт-Галлен”нинг учар ўйинчисини таркибга олмай иложи ҳам йўқ эди.

Иван Саморано Испанияга Швейцария чемпионатининг энг яхши иштирокчиси сифатида кириб келди. Бу билан у Дасаев учун “Севилья”нинг эшикларини ёпди, шу билан бирга Мончининг карьерасига старт берди. Жамоанинг иккинчи дарвозабони Фернандо Пералту “Малага”га ўтиб кетди. Бўш қолган икки ўриннинг бирига “Барселона”дан Хуан Карлос Унсуэ қабул қилинди.

Monchi_2

Дасаев жамоадаги ўрнини йўқотганлигига қарамай, Мончи учун кумирлигича қолаверди. Унинг ўзи буни шундай тасвирлайди: “Мени бу инсоннинг майдонга қайта чиқа олмаслигини билса-да, бутун вужуди билан машқ қилиши ҳайратга солар эди. Омад ундан бутунлай юз ўгирган эди: у машғулотларга ярадор тиззаси билан қатнар ва бу билан ўз аҳволини баттар оғирлаштирарди; у очган спорт дўкони инқирозга юз тутди; ўз машинасида автоҳалокатга учради. Бу бахтсиз ҳодисадан кейин у “Севилья”да умуман ўйнамай қўйди. Агар унинг бадиий гимнастика бўйича мураббийлик қилувчи рафиқаси бўлмаганида, у бутунлай кўчада қаровсиз қолиб кетган бўларди. Клуб уйни ва машинани тортиб олганлиги сабабли, уларнинг ҳатто яшашга жойи ҳам йўқ эди. Аммо такрор айтаманки, у чин маънодаги инсон эди. Бир неча йилдан сўнг у маълум муддат “Севилья”да дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлади ва биз Луис Арагонес билан унинг ҳар бир гапига амал қилиб, ундан дарс олардик”.