Мората: Италияга қайтмайман, "Реал"да қолишни истайман

4 июнь, 11:30 430

Мората: Италияга қайтмайман,

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Альваро Мората 60 млн евро эвазига “Милан”га ўтиши борасидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“Энди Италияга қайтишим қийин. Шундай экан умуман қайтмайман десам ҳам бўлади. Мен “Реал”да қолишни истайман. Менга Италия ёқади, аммо, менинг шаҳрим бу Мадрид, жамоам эса “Реал”. Ҳозир эса шунчаки Чемпионлар лигасидаги ғолибликни нишонламоқчиман”, - дейди испаниялик ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида “Ювентус”дан “Реал”га қайтган Мората кеча “қироллик клуби” таркибида ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди.