Мората "МЮ"нинг таклифини рад этди, у "Милан"да ўйнамоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди.

Испаниялик футболчи Жозе Моуриньонинг шахсий таклифини ҳам рад этган ҳолда "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамади. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра Альваро фаолиятини “Милан”да давом эттириши мумкин. Буни унинг турмуш ўртоғи кўпроқ истамоқда.

"Манчестер Юнайтед" де Хеани “Реал” ҳужумчисига алмаштиради>>>

Зидан Моратага "Реал"дан кетмаслиги учун нима ваъда қилди?>>>

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!