Мората: “Реал”дан кетсам аҳмоқ бўламан

8 июнь, 21:40 453

Мората: “Реал”дан кетсам аҳмоқ бўламан

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората жамоани тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бундан бир муддат илгари  эса унга “Милан” хамда “Манчестер Юнайтед” жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Мен жамоада қолишни ва жамоа учун керакли футболчи бўлишни истайман. “Реал”да қолиб асосий таркиб учун курашишни истайман. Агарда, мен клубни тарк этсам, ғирт аҳмоқ бўламан.

“Милан”? Ўзимни Италияда ўйнашимни айта олмайман. Аммо шуни айтишим мумкинки, Италиядаги мен учун ягона жамоа бу “Ювентус”, – деб футболчининг  сўзларини келтириб ўтди Daily Mail нашри.