Мората Зидан билан қўл бериб кўришишни истамади

16 май,2017, 13:10 531

Мората Зидан билан қўл бериб кўришишни истамади


Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “Севилья”га (4:1) қарши Ла Лига 37-тур учрашувида бош мураббий Зинедин Зиданга қўл беришни хоҳламаган.

Мората “қаймоқранглилар” сафида асосий таркибда ўйинни бошлаган эди ва 61-дақиқада ўз ўрнини бошқа футболчига бўшатиб берди. Испаниялик натижага қизиқмай ва майдонни тарк этди.

Футболчилар алмашиш вақтида Зидан Моратага қўлини чўзди, бироқ ўйинчи бунга эътибор бермай шундоқ ёнидан ўтиб кетди.