Мората ўзининг “МЮ”га ўтиши тўғрисидаги хабарга “лайк” босди

11 июнь, 22:04 723

Мората ўзининг “МЮ”га ўтиши тўғрисидаги хабарга “лайк” босди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Мората “МЮ”га ўтиши тўғрисидаги Goal нашри тарқатган хабарга “Instagram”даги саҳифасида “лайк” босди.

24 ёшли испаниялик футболчининг трансфери ушбу ёзда энг кўп гапирилаётган мавзулардан бирига айланди. Бундан икки кун илгари Мората ўзининг “Instagram”даги саҳифасида “МЮ” футболчиларининг саҳифаларига обуна бўлган эди.

Илгарироқ, “МЮ” устози Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи Моратага қўнғироқ қилиб жамоага таклиф этгани ҳақида хабар берган эдик.