Моратанинг "МЮ"га ўтиши нега кечикаётганлиги маълум бўлди

15 июнь,2017, 10:10 439

Моратанинг

Мадриднинг “Реал” клуби форварди Альваро Мората “Манчестер Юнайтед” клубига ўтишга яқин турибди.

Cadena Ser нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли испаннинг “Олд Траффорд”га кўчиб ўтиши кечикаётганлигига асосий сабаб, олдинда кутиб турган “қироллик клуби” президентлиги сайлови бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, айни дамда ушбу лавозимда Флорентино Перес фаолият олиб бормоқда.

Маълумотларга кўра, Моратанинг “МЮ”га трансфер қилиниши расман ҳафта сўнггига қадар амалга оширилади. Аввалроқ, манкуанликлар Мората учун “Реал”га 73 млн евро тўлаши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинроқ “қироллик клуби” ҳужумчининг нархи 90 млн евро эканлигини эълон қилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.