Моратанинг отаси ҳақиқатни очди

4 июнь,2017, 22:30 1091

Моратанинг отаси ҳақиқатни очди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Альваро Моратанинг отаси Пако Гонсалес ўғлига Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

“Мен аниқ биламан, Алварога қизиқаётган ягона жамоа бу “Манчестер Юнайтед”дир. Бошқа номзодлар йўқ. Мен буни қаердан биламан? Бошқа ҳеч нима дея олмайман”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Football Italia нашри.

Илгарироқ, Моратага “Милан” клуби қизиқиш билдираётгани ва йилига 5 млн еврога тенг бўлган маош ва 5 йиллик шартнома таклиф этилгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.