Морган "Атлетико"га қарши дастлабки баҳсда "Лестер"га ёрдам бера олмайди

10 апрель, 13:30 341

Морган

Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Лестер” клуби сардори Уэс Морган Чемпионлар лигасининг “Атлетико”га қарши чорак финал дастлабки баҳсини ўтказиб юборадиган бўлди.

Айтиш керакки, Уэс жароҳат сабабли “тулкилар”нинг сўнгги учта учрашувини ўтказиб юборган эди. Жамоа бош мураббийи Крэйг Шекспирнинг сўзларига кўра Морган ҳали тўлиқ соғайиб улгурмаган.

“Морган ҳали ўйнашга тайр эмас, гарчи у машғулотларда иштирок этаётган бўлса ҳам.

“Атлетико”дек кучли жамоага қарши ўйинга ундан тезроқ соғайишини сўраш бироз ноқулай. Аммо, Морганнинг ўрнида ўйнаётган Беналуан ҳам ўзини яхши томондан кўрсатмоқда”, - Шекспир Sky Sports нашрига берган интервьюсида.