Москвада бўлиб ўтадиган UFC турнири қай тарзда ташкил этилади?

Хабарингиз бор, сентьябрь ойида Москва шаҳрида биринчи маротаба шоу бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу борада ташкилот вице-президенти Дэвид Шоу ўз фикрларини билдирди.

- Жанглар сони 12та бўлиши мумкин. Жадвал бўйича 5 учрашув марказий жанглар ҳисобланади, қолган 7та баҳс дастлабки жанглар бўлади, - дея Шоунинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.

Маълумот учун, турнир 15 сентьябрь куни “Олимпийский” спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Турнирдаги марказий жангда Алексей Олейник ва Марк Хант ўзаро тўқнаш келишади.

Эслатиб ўтиш жоизки, UFC енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони Хабиб Нурмагомедов Россияда бўлиб ўтадиган турнирда иштирок этмасликка қарор қилди. 

Нурмагомедов: МакГрегорга қарши жанг Россияда ўтқазилса биз 2-3 млн доллар йўқотамиз

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!