Моуриньо : Ҳакам нима учун мени четлатганини билмайман (фото)

24 сентябрь, 12:35 728

Моуриньо : Ҳакам нима учун мени четлатганини билмайман (фото)

«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуринью кеча «Саутгепмтон»га (1:0) қарши баҳсдан сўнг учрашув ҳаками Крэйг Поусон нега уни майдондан четлатгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

“Билмадим нима учун бундай бўлди. Крэйг мени трибунага ҳайдади, мен эса кетдим. Мен ундан нима учун бундай қилганини сўрамадим. У менга кетишимни айтди ва мен кетдим”, - дейди португалиялик мутахассис.

Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича Моуриньо ўйин пайти шогирди Андер Эррерага кўрсатмалар бериш пайтида ўзи учун ажратилган техник зонани тарк этган ва шу боис ҳакам уни майдондан четлатган.