Моуриньо жамоасини финалга тайёрламоқда

13 май,2017, 18:00 396

Моуриньо жамоасини финалга тайёрламоқда

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигаси финали олдидан етакчи футболчиларига дам олиш имконини беришини айтиб ўтди.

“Аякс” чемпионатдаги юришини эртага якунлайди ва уларда финалга тайёргарлик кўрсиш учун 12 кун вақт бор. Биз эса бунгача Премьер лигада 3 та ўйин ўтказамиз. “Кристал Пелас”га қарши сўнгги турдаги ўйинда мен таркибда катта ўзгаришлар қилмоқчиман. Бизга бу ўйинни қандай ҳисоб билан якунланиши қизиқ эмас. Чунки бизда соврин ютиш ва ЕЧЛга йўлланма олиш имконияти бор”, - деб португалиялик мутахассиснинг сўзларидан иқтибос келтириб ўтди Sky Sports.

Маълумот учун, “МЮ” “Кристал Пелас” билан 21 майда ўйнайди. Орадан 3 кун ўтиб эса Европа лигаси финалида “Аякс”га қарши тўп суради.