Моуриньо: Бу мавсумда ҳам “Челси” чемпионликка асосий даъвогар

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньонинг сўзларига кўра, "Челси" ўтган мавсумдагидан ҳам кучлироқ экан. Бундан ташқари амалдаги чемпион бу мавсумда ҳам АПЛ бош совринига асосий даъвогарлардан ҳисобланади.

– "Челси" муҳим ярим ҳимоячисини йўқотди. Аммо сен Бакайоко ва Дринкуотерни сотиб олсанг бу муаммо бўлмай қолади. Муаммо керакли ўйинчи сотиб, ҳеч кимни сотиб олмаслигингдир. Ҳозир "Челси" олдингидан ҳам кучлироқ. Премьер-лиганинг кучли етти жамоанинг ҳаммаси чемпионлик учун курашишга қодир. "Челси" эса фаворит, – дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!