Моуриньо Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлларини қидирмоқда

20 март, 22:00 585

Моуриньо Чемпионлар лигасида иштирок этиш йўлларини қидирмоқда

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛда 4-ўринни эгаллаб ЕЧЛда иштирок этишдан кўра Европа лигасида ғолиб чиқиб ушбу йўлланмани қўлга киритишни кўпроқ истамоқда.
"Яхшиси биз Европа лигасида ғолиб чиқиб, ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритганимиз маъқул. Бу анча обрўли мусобақа ва бизда УЕФА Суперкубоги учун майдонга тушиш имконияти ҳам пайдо бўлади.
Аммо, Европа лигасида ғолиб чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин. У ҳолда биз премьер-лигада 4-ўринни қўлга киритишимиз шарт",  -
дейди португалиялик мутахассис Daily Mail нашрига берган интервьюсида.